Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳожи ота ва оналарнинг жамият орасида мавқеълари ўта юқори

 
 

“Ҳажга борган ўзбекистонликдан маданият

ва илмнинг ҳиди келиши керак”.

Шавкат Мирзиёев

31 октябрь куни 2018 йилги ҳаж мавсумига бориб қайтган Ҳожи ота ва ҳожи оналар билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Бу гал учрашув Каттақўрғон туманида ташкил этилди.

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ишларида ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг ролини ошириш, уларнинг халқ орасида алоҳида ҳурматга сазовор эканлигини эъиборга олган ҳолда кишилар маънавиятини юксалтириш ва ижтимоий иллатларга қарши курашиш ишларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувлар октябрь ойи бошидан бери давом этиб келяпти.

Ҳожиларимиз махсус ҳисобдан чиқарилган фуқаролар, жазони ўташ мауассасаларидагиларнинг оила аъзолари, ижтимоий оғир ҳолдаги оилаларга ташриф буюриб, уларга маънавий-руҳий кўмак бериш, муаммоларини бартараф этишга ёрдамлашиш, ижтимоийлашувларига кўмаклашиш каби ишларни амалга оширмоқдалар.

Дарҳақиқат, халқимиз азал-азалдан ҳожи ота ва ҳожи оналарни ардоқлаб, улардаги покиза руҳдан насибадор бўлишга интиладилар ва уларнинг насиҳатлари ҳамиша таъсирчан ва умумманфаатли бўлган. Зеро ҳадиси шарифда “Ким Аллоҳ учун ҳаж ибодатини ножўя сўз сўзламай, фисқу-фужур қилмай адо этса, онасидан туғилган кунидагидек (гуноҳлардан покланиб) қайтади”,- дейилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 01/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1465
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/hoji-ota-va-onalarning-jamiyat-orasida-mavqelari-ota-yuqori
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг