Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳиндистонлик уламолар Самарқандни зиёрат қилишди

 
 

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Деҳли шаҳри жоме масжидининг бош имоми, Ҳиндистондаги Нақшбандия тариқатининг намояндаларидан бири Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлигидаги диний делегация 14 март куни Самарқандда бўлди. Бу ҳақда “muslim.uz”, “bukhari.uz” сайтлари батафсил маълумот берган.

Меҳмонларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.

Меҳмонлар юртимизда ислом дини ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш, табаррук қадамжоларни зиёрат этиш, қадимий обидалар, тарихий ёдгорликларни кўздан кечиришни мақсад қилганлар.

Шу мақсадда меҳмонларимиз дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар. Саййид Аҳмад Бухорий айтиб ўтдики унинг аждодлари 16 асрда Бухородан Ҳиндистонга илм бериш учун бориб қолганлиги, асли унинг ота боболари шу юрта туғилиб ўсганлигини таъкидлаб ўтди.

Меҳмонларимиз Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан сўнг Президентимиз ташаббуси билан қурилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрдилар. У ерда қурилаётган Ҳадис олий мактаби билан ҳам танишдилар. Ҳиндистонлик меҳмонларимиз бу ерда бўлаётган бундай ўзгаришлардан катта таассурот олдилар.

Сўнгра меҳмонларимиз Самарқанд шаҳрининг Амир Темир, Регистон ва Хўжа Ахрор валий ёдгорликларини зиёрат қилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 15/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1072
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/hindistonlik-ulamolar-samarqandni-ziyorat-qilishdi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 11:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг