Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ҲАШАР-ЭЛГА ЯРАШАР

 
 

Ҳашар азал-азалдан халқимиз орасида кенг тарқалган миллий қадриятларимиздан бўлиб, кўпчилик билан амалга ошириладиган тадбирларимиздандир. 25 март куни Иштихон туман “Муҳожирлар” жоме масжидида катта ҳашар уюштирилди. Ҳашарда масжид қавмидан иборат барча катта кичик иштирок этишди. Атрофлар тозаланиб дарахтларга шакл берилди. Ҳашарчилар ёрдамида 100 дона ҳар хил мевали ва 100 дона манзарали кўчат дарахтлари экилди. Ҳашарчилардан 75 ёшларни қоралаган Эрмуҳаммад бобо ўз қўллари билан кўчат экар экан: “Бугунги ҳашар менинг ҳаётимда унитилмас кунга айланди. Чунки муборак масжидимиз ҳавлисига кўчат ўтқаздим. Кўчатим дарахтга айланиб мева солганда балким мен бўлмасман. Аммо шу ерга ибодатга келган кишилар мевасидан еб хаққимга дуолар қилади” деб, янада ғайрат билан ишга киришиб кетди. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Қай бир мусулмон бирор кўчат ёки экин экса ундан қуш, одам ёки бирон жонивор еса эккан кишига садақа савоби ёзилади” деб марҳамат қилганлар. Масжид қавми ҳар йили Наврўз арафасида ана шундай савобли катта ҳашар қилишликни келишиб олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/03/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1798
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/hashar-elga-yarashar
Чоп этилган вақт: 24/10/2019 08:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг