Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп

 
 

2017 йил 21 ноябр куни Нуробод туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларни экстремистик кучлар таъсиридан ҳимоялаш, миссионерликнинг моҳият ва мақсадларидан огоҳ этиш, аҳолини турли иллатлардан ҳимоялашга қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Нуробод иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда туман бош имом хатиби Р.Равшанов маъруза билан иштирок этди.

15 ноябр куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ, туман прокуратураси вакиллари, маҳаллалар фаоллари, коллеж ўқитувчи ва талабалари қатнашди.

Тадбирда Р.Равшанов ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорини тўлиқ намойиш қилиши учун шарт-шароитлар яратиш, сифатли таълим олишларига эришиш, қизиқтирган саволларига жавоб топишга кўмаклашиш, ўқувчиларда диний экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилишга доир фикрлар юритиб, бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари билан бўлишди.

Муқаддас ислом динида инсон қадри улуғлангани, шундай бўлгач киши шаънига мос иш кўриши, инсонийликка хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлардан тийилиши лозимлиги тўғрисида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида сўз юритди. Юрт тинчлигини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялашда ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этишини айтиб, ҳадиси шарифда ҳам яхшилик ишларида ўзаро ҳамжиҳат бўлиш, бир бирини қўллаб-қувватлашга чорланганини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчиларнинг турли соҳаларга доир саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 22/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1064
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/hamjihatlikda-hikmat-kop
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 02:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг