Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ҳафта отинойилар учун сермаҳсул ўтди

 
 

Маълумки жамият орасида аёлларнинг диний-маърифий онгини юксалтириш, турли бидъат хурофотларнинг олдини олишда отинойиларнинг салмоқли ўрни бор. Шунга биноан ҳафта давомида вилоятимиз отинойилари олдиларида турган вазифаларни тўлақонли бажаришга интилган ҳолда сермаҳсул фаолият олиб бордилар

Жойларда маҳалла фуқаролар йиғинлари, умумтаълим мактаблар, “оила” марказлари, “Никоҳ” уйларида бўлиб ўтган йиғинлар, тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар асносида қайнона-келин муносабатлари, тўйларни тежамкор ўтказиш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, фарзанд тарбияси каби долзарб мавзуларда суҳбатлар ўтказилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этишга доир чоралар кўрилди.

Тадбирлар давомида турли ижтимоий қатламга мансуб 3395 нафар аёл-қизлар қамраб олинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 815
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/hafta-otinoyilar-uchun-sermahsul-otdi
Чоп этилган вақт: 28/09/2020 06:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг