Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“ГРАНД ТАЪЛИМ” янги бинода фаолиятини давом этиради

 
 

“ГРАНД ТАЪЛИМ” нодавлат таълим муассаси 2006 йилда буён Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. 2018 йилга келиб таълим муассасининг филиали Самарқанд шаҳрида ўз иш фаолиятини бошлади.

Муассаса араб, рус, ингилиз тиллари ва бошқа шу каби йўналишларда тингловчиларга сабоқ беради. ГРАНД ТАЪЛИМ тингловчиларни 7 ёшдан қабул қилади ва ўқиш муддати чексиз. Самарқанд вилоятида ушбу таълим муассасасида ўқиш истаги бўлган фуқаролар кўп бўлганлиги учун мавжуд ўқув биносини кенгайтиришга эҳтиёж сезилди. Шу муносабат билан таълим муассасасининг биноси Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчаси, 40 уйда янги барча шароитларга эга бўлган ҳолда фаолиятини давом эттиришни бошлади.

Ушбу таълим муассасининг бугун очилиш маросими бўлиб ўтди.Унда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов, фаҳрий имом-хатибимиз устоз Маҳмуджон домла Ибодуллаев,  ВАҚФ хайрия жамоат фонди Самарқанд филиали раҳбари А.Султонов ва жамоатчилик, тингловчилар иштирок этишди ҳамда ГРАНД ТАЪЛИМ нодавлат таълим муассаси томонидан олиб борилаётган хайрли ишларга Яратгандан муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилаб, дуолар қилдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 04/11/2020 15:25;   Кўрилганлиги: 918
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/grand-talim-yangi-binoda-faoliyatini-davom-etiradi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 02:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг