Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ғанимат дамлар бесамар кетмасин

 
 

Маълумки, 2017 йилнинг 27 майидан жаннатмакон диёримизга ойларнинг саййиди, ўн икки ойнинг султони муборак Рамазон ойи кириб келди.

Шу муносабат билан 1 июнь куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова ҳамда Самарқанд шаҳар Темирйўл ҳудуди бош отинойиси Н.Ибрагимова Самарқанд шаҳар “Юқори Хўжа Соат” маҳалласида истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан Рамазон ойи муносабати билан давра суҳбати ўтказди. Тадбир асносида муборак ойнинг фазилати ва бу ойда қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

Жойларда ташкил этиладиган ифторликларни ихчам, дабдабасиз, турли битъат-хурофотлардан йироқ ҳолда ўтказиш динимиз талаби экани, шунингдек ушбу ойда кўпроқ яхши ишлар, савобли амаллар қилиб қолиш пайида бўлиш лозимлиги шаръий асослар билан тушунтириб ўтилди

Тадбир сўнгида маҳалланинг эҳтиёжманд ҳамда кам таъминланган фуқаролари ҳамда қария ва беморларга хийр-эҳсонлар улашилди.

Н.Ибрагимова: Самарқанд шаҳар Темирйўл ҳудуди бош отинойиси


Киритилган вақти: 02/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2062
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ganimat-damlar-besamar-ketmasin
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 20:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг