Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эзгулик ва савоб йўлида ўзаро ёрдамлашинг!

 
 

Хабарингиз бор, 27 апрель куни юртимизга Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келди ва Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига катта зарар етказди. Айниқса, ҳодисадан бухороликлар кўпроқ жабр кўрди.

Шунингдек, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши натижасида Сардоба тумани аҳоли яшаш пункти жиддий зарар кўрди.

Бу икки ҳодиса одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Халқимиз азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бугунги қийин шароитда ҳам халқимизнинг мана шу олижаноб фазилатлари янада яққол кўзга ташланмоқда.  

Ушбу эзгу мақсадлар ила муборак рамазон ойининг мағфиат даҳасида Яратгандан савоб умидида бугун, 3 май куни Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан хомийларни жалб этган ҳолда жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида юзага келган фавқулодда ҳолат оқибатида азият чеккан юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, инсонпарварлик юклари ортилган ўн битта юк мошинаси ва ўнта енгил мошиналар билан ушбу вилоятга жунаб кетди.  

  Юборилган мазкур инсонпарварлик ёрдамининг умумий миқдори 105 миллион сўмдан зиёд бўлиб, унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари –ун,  шакар,  ўсимлик ёғи, чой, макарон, гуруч ва қишлоқ хўжалик махсулотлари шунингдек, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари, дори-дармон ва бошқа кундалик биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар мавжуд.

         Аллоҳ таоло бошига синов келганларга сабр тоқат бериб, халқимиз орасидаги меҳр-оқибатни мунданда мустаҳкам айласин. Зеро меҳр-оқибатили жамиятга Яатганинг раҳматлари ёғилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбот хизмати


Киритилган вақти: 03/05/2020 10:34;   Кўрилганлиги: 1170
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ezgulik-va-savob-yolida-ozaro-yordamlashing
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг