Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

«Эл-юрт ҳурмати» ордени муборак бўлсин!

 
 

Азал-азалдан бу халқ, бу миллат, бу юртнинг раҳнамолари илмни қадрлаган. Илм аҳлини эъзозлаган. Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаётини, тарихини ўқиган ҳар киши яхши биладики, Соҳибқирон бобомиз ўз замонасидаги аҳли илмларни, уламо ва диний соҳа вакилларини қаттиқ ҳурмат қилган. уларга алоҳида лутф кўрсатиб, хизматларини муносиб тақдирлаган.

Уларга юксак ишонч билдирган. Амир Темур бобомизнинг шавкати, ғалабаларининг бир сабаби ҳам айнан, аҳли илмларга бўлган ҳурмати, дин уламоларининг дуолари баракотидан десак муболаға бўлмас.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу қадриятни, гўзал анъанани давом эттириб хайрли бир ишни амалга оширдилар. Бир неча йиллардан бери Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси лавозимида ишлаётган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табрикладилар. Шу муносабат билан у кишини  дин ва миллат ривожи, халқ ва жамият форовонлиги йўлида олиб бораётган фаолиятларини муносиб тарзда, “Эл юрт ҳурмати” ордени билан тақдирладилар. Бу воқеа ҳам  юртимизда инсоннинг миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, фаолият туридан қатъий назар  унинг шаъни ва шавкатини эъзозлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш, унга ўз истеъдод ва қобилиятини намоён этиш борасида барча имкониятлар  яратилганлигидан далолатдир.

    Таъкидлаш керак, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчилигининг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги муфтий ҳазратларини ушбу мукофот билан чин юракдан муборакбод этади ва келгуси  фаолиятларига зафарлар тилайди.

Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 07/01/2020 14:55;   Кўрилганлиги: 1237
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/el-yurt-hurmati-ordeni-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 09:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг