Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Дунё ва охират мукофатига сазовар бўлинг!

 
 

Аллоҳ талол муборак каломида шундай марҳамат қилган:

 “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Наҳл сураси 97-оятда:

Солиҳ амал иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади. Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз ва бошқалар бўлиши ҳам мумкин. 

Самарқанд вилоят бош имом хатибининг ўринбосари Х.Саттаров ва Жомбой туман бош имом хатиби Н.Хидировлар Жомбой туман Қанғли маҳалласида яшовчи, бахтсиз ҳодиса туфайли 11 ойлик вақтида юз қисми оғир куйган, 7 ёшли Бахтиёр ҳолидан хабар олдилар. Бахтиёр ўтган вақт давомида Корея ва Ҳиндистонда бир неча бор муолажа олиб қайтган. Олдинда яна иккита мураккаб жарроҳлик амалиёти турибди. Жанубий Кореялик мутахассислар вақтида даво чоралари кўрилса, соғайиб кетиши мумкинлигини айтишмоқда. Шу сабабли Жомбой туманидаги масжидлар томонидан ушбу оилага 3200000 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Азизлар, сиз ҳам мана шу оила ёки шу каби эҳтиёжмандларга ёрдам бериб, эзгу ишларингизни кўпайтиринг ва Парвардигорнинг бу дунё ва охиратдаги мукофати билан тақдирланинг!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 


Киритилган вақти: 02/11/2019 14:11;   Кўрилганлиги: 1039
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/dunyo-va-oxirat-mukofatiga-sazovar-boling
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 08:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг