Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ДУНЁ УЛАМОЛАРИ МУРОЖААТИ НОМЛИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

 
 

2016 йилнинг 20 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ташкил этилган вилоятда фаолият олиб бораётган расмий дин вакилларининг диний, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги билимларини ошириш ҳамда уларнинг дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган уч кунлик ўқув-семинар машғулотларининг иккинчи кунида барча ҳудудлар бўйлаб “Дунё уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Эслатиб ўтиш жоизки семинар дарслари вилоятнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида олиб борилмоқда.

Тақдимотни Ургут туманида Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари Бахтиёр Тўраев, Самарқанд шаҳрида марказ илмий котиби Шукрулло Умаров, Пастдарғом туманида манбашунослик бўлими мудири Олимхон Юсупов, Каттақўрғон шаҳрида ҳадисшунослик бўлими мудири Йўлдошхон Исаев, Пайариқ туманида малака ошириш бўлими мудири Тохир Ивадуллаевлар олиб бордилар.

Тақдимот китобга оид уламолар фикрлари, слайдлар асосида олиб борилди. Маърузачилар китобда юртимиз ва дунё уламоларининг турли ёт оқимлар, бузғунчи кучларга қарши билдирган жуда муҳим фикрлари жамлангани, шунингдек ушбу китобда, дунёнинг бугунги кунда эътироф этилган забардаст уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли-туман туҳматлардан, эътиқодимизга бутунлай зид, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида берилган фатволари, маърузаларидан намуналар келтирилгани айтиб, қисқача иқтибослар келтириб ўтдилар.

Тақдимот асносида тингловчилар ўзлари учун ўта керакли маълумотларга эга бўлдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/07/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2342
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/dunyo-ulamolari-murojaati-nomli-kitob-taqdimoti
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 08:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг