Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ДИҚҚАТ: Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

 
 

?Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.

❗️Мадрасаларга Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.

? Абитуриентнинг қайси сменада тест синовларини топшириши рухсатномада кўрсатилган.

? Қабул имтиҳонларига оид энг сўнгги маълумотларни диний идоранинг https://t.me/muslimuzportal телеграм канали орқали хабардор бўлиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal


Киритилган вақти: 15/09/2020 09:23;   Кўрилганлиги: 31
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/diqqat-abiturientlarning-ruxsatnoma-olish-tartibi
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 15:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг