Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Давра суҳбати ниҳоясига етди

 
 

Хабарингиз бор куни кеча 17 ноябръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан ташриф буюрган бир гуруҳ устозлар томонидан вакиллик биносида вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш ҳамда иш жараёнига масъулият билан ёндашиш мақсадида улар билан давра суҳбати ташкил этилган эди.

Бугун, 18 ноябръ куни ушбу давра суҳбати ўз ниҳоясига етди. Давра суҳбати давомида отинойиларнинг диний ва дунёвий билимлари, халқ билан мулоқот  қилиши ва маросим ўтказиш бўйича билими ва бугунги кун давр талабига жавоб бериши каби долзарб жиҳатлари ўрганиб чиқилди. Ушбу ўтказилган давра суҳбатларига ўзларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан фаол иштирок этган отинойилар сертификат билан мукофотландилар.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мутахассислари Мунира Абубакирова ва Марям Абдуллаевалар бошчилигида ўтказилди.

Сертификатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг масул ходимаси Абдураҳимова Фрида опа томонидан топширилди.

Шунингдек, тадбирга вилоят хотин-қизлар тарғибот гуруҳи аъзолари ҳам ташриф буюрдилар.

Тадбир сўнгида отинойиларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланиб, хайрли дуолар қилинди. Бу эса отинойиларимиз зиммасига янада кўрпоқ масъулият юклайди албатта.

Отинойиларимизга Аллоҳ таоло юрт равнақи, ватан ривожи ва Дин йўлида қилаётган хизматларида Ўзи мададкор бўлсин...!!!

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/11/2020 16:40;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/davra-suhbati-nihoyasiga-etdi
Чоп этилган вақт: 29/11/2020 00:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг