Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Чегара ҳудудларда Жума намози адо этилди

 
 

Вилоятнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифирежаси юзасидан бугун Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Булунғур туманида жойлашган “Чўянтепа” масжидига ҳамда Самарқанд шаҳар “Дамариқ” жоме масжиди имом-хатиби Нурсултонхон домла Абдуманнонов Ургут туманида жойлашган “Мўлла Муҳаммади” масжидларига ташриф буюрдилар.

Имом домлаларимиз мазкур масжидларда йиғилган намозхонларга “Мотуридий эътиқодига кўра Иймоннинг моҳияти ва унинг шартлари” мавзуси асосида сермазмун ваъзу иршод қилдилар.Иймон инсоннинг дунё ва охиратдаги мартабасини белгилайдиган улуғ неъмат эканлигини, иймоннинг нафақат охиратда балки бу дунёда ҳам инсон ҳаётидаги аҳамиятини ҳаётий воқеалардан мисоллар келтириб тушунтирдилар. Шунингдек, иймон шартлари ҳамда унинг мазмун моҳиятларини Ислом дини манбааларида келтирилган маълумотлар асосида мўмин-мусулмонларга бирма-бир шарҳладилар.

Жума намози сўнгида жамоат билан Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини, бутун дунёга раҳна солиб турган касалликнинг инсоният бошидан тезроқ аришини сўраб дуои хайрлар қилинди.

 


ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/10/2020 15:59;   Кўрилганлиги: 157
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/chegara-hududlarda-juma-namozi-ado-etildi
Чоп этилган вақт: 31/10/2020 21:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг