Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бош имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши Каттақўрғон туманида бўлиб ўтмоқда

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ўз иш режасига асосан ҳар ойда икки марта шаҳар ва туман бош имомлари иштирокида йиғилиш ўтказиб унда белгиланган вазифалар ижроси бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 2020 йил бошидан буён ушбу йиғилишлар сайёр тарзида ўтмоқда.

Бугун, 10 март куни навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон туманида бўлиб ўтмоқда. Режага асосан имом-хатиблар даставвал18 та гуруҳга тақсимландилар. Мақсад, Каттақўрғон туман ва шаҳарда жойлашган 36 та масжидларнинг фаолияти билан танишиш, пешин намозида иштирок этиб, жамоат билан суҳбат уюштириш, аҳоли, таълим муассасалари ўқувчилари билан суҳбатлашиш, мавжуд қабристон, бозор, савдо шаҳобчаларида бўлиш каби вазифаларни бажаришдир. Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров имом-хатибларга ушбу йўналишда зарурий кўрсатма ва тавсияларни бергач ишчи гуруҳ йўлга тушди. Соат 14:00 да эса якуний йиғилиш бўлиб ўтиши белгиланган.

Шунингдек, бош имом-хатиб ўринбосари Х.Саттаров Каттақўрғон туманида фаолият олиб бораётган отинойилар билан ҳам йиғилиш ўтказди. Унда отинойиларнинг вазифалари, жамиятдаги мавжуд иллатларни ислоҳ этишдаги ўрни, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, оилаларнинг бузилишини олдини олиш каби ишларда фаоллик кўрсатишлари борасида эслатиб ўтди. Ўз ўрнида отинойилар ҳам иш фаолиятига оид саволлар билан мурожаат қилиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Сайтимиз орқали йиғилиш ва унинг доирасидаги тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб борамиз. 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 10/03/2020 10:56;   Кўрилганлиги: 1222
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bosh-imom-xatiblarning-sayyor-yigilishi-kattaqorgon-tumanida-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 14:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг