Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бош имом хатиблар йиғилиши ўтказилди

 
 

2017 йил 13 март куни Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Дастлаб очиқ осмон остида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида қилинадиган ишлар ҳамда Наврўз байрами муносабати билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар хусусида яна бир бор маслаҳатлашиб олинди. Сўнг йиғилишнинг асосий қисмига ўтилди. Имом хатиблар фаолиятига танқидий назар руҳида ўтган йиғилишда вилоят бош имом хатиби Н.Исламов имом хатиблар бугун ҳар доимгиданда фаол бўлиши лозимлиги, биринчи ўринда ўзини, оиласини ислоҳ этиши, бошқаларга ҳақиқий пешво бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Имомлар фаолиятида кўзга ташланаётган айрим камчиликлар хусусида сўзлаб, уларни тузатиш лозимлиги, бартараф этиш йўллари ҳақида маслаҳат ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан келган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш, Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш, Рамазон ойида хатми Қуръон ўтказиладиган масжидлар ва хатмга ўтадиган қорилар рўйхатини шакллантириш, маънавият соатларини юқори савияда ўтказиш, масжидларда ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.


Киритилган вақти: 13/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1218
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/bosh-imom-xatiblar-yigilishi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 03:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг