Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бўлажак ҳожилар ҳамкорлиги йўлга қўйилди

 
 

Вазилар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сонли қарорига асосан ҳажга боришга номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида алоҳида тартиб билан сараланмоқда.

Ҳажга борувчилар, маҳалла фаоллари, таълим муассасалари раҳбарлари, имомлар, профилактика инспекторлари ва бошқа ташкилот вакиллари фуқароларга мураббий сифатида бириктирилган бўлиб, улар томонидан маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

10-14 апрел кунлари оралиғида вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур мураббийлар томонидан олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда уларга зарур тавсиялар бериш юзасидан суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ишчи гуруҳи таркибига вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, бош имом хатиб ўринбосари Х.Сатторов жойларда учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.

Бугунга қадар, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд, Ургут ва Пастдарғом туманида мавзуга оид учрашувлар ўтказилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 11/04/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1038
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/bolajak-hojilar-hamkorligi-yolga-qoyildi
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 12:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг