Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Боболарамиз ўгитларини унитдик (Самарқандда "нефть" текинга оқмоқда)

 
 

Cамарқанд шаҳридаги чашма ариғида "нефть" оқмоқда. Самарқанд шаҳридаги Фидойилар маҳалласидан оқиб ўтувчи бу ариқни кўрган киши бир қарашда ариқ тўла нефть деган хаёлга боради. Чунки ундаги сув сувга ўхшамайди, дея хабар беради www.zarnews.uz сайти.

Лавҳалардаги ҳолатлар ҳақиқатан ҳам ачинарли. Хабарда йиллар давомида уюлиб кетган турли чиқиндилар, шундоққина ариқ ёқасидаги хонадонлар ва ҳатто ишлаб чиқариш корхоналарининг оқова сувлари ариқни шу ҳолга келтиргани, афсуски, ҳудуддаги чиқинди муаммоси сувникидан минг чандон ачинарлироқ экани таъкидланади.

Ҳудуда 500 метрдан зиёдроқ ҳудудда улкан чиқинди майдони, чиқиндилардан иборат ўнлаб тепаликлар пайдо бўлган. Ана шу тепаликларнинг шундоққина остида қурилган уйларда эса аҳоли истиқомат қилади.

Маҳаллада яқинда 30-31 октябрь кунлари сув тошқини юзага келиб, ўнлаб хонадонлар зарар кўрган. Тошқин ҳам айнан чиқинди сабаб юзага келган экан. “Нефть” билан қўшилиб оқаётган чиқиндилар сув устидаги кўприкка тиқилиб, сув тошиб кетган.

Биз сайтимиз орқали ушбу муамонинг юзага келишига сабаб бўлган бошқа бир жиҳат ҳақида сўз юритмоқчимиз. У ҳам бўлса ушбу ҳудудда яшайдиган кўплаб аҳолининг ислом динининг шиорларидан бири бўлган покликка амал қилмагани ва мутасаддилар томонидан ушбу хуник ҳолатни келтириб чиқармаслик учун шарт-шароитлар яратилмаганлидадир.

Ваҳоланки ушбу ишга сабаб бўланларнинг ота-боболари “Албатта, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар” ҳадисига амал қилиб, “Чиқиндини ариққа супурма, сувга туширма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама”, дея таъкидлаб келганлар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 14/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1509
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bobolaramiz-ogitlarini-unitdik-samarqandda-neft-tekinga-oqmoqda
Чоп этилган вақт: 17/04/2024 01:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг