Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бирлашган Араб Амирлигида хурмо фестивали

 
 

Бирлашган Араб Амирлигида Хурмолар фестивали бошланди. Хурмо пальмалари – Шимолий Африка, Арабистон ярим оролида ва бошқа Осиё давлатларида қадим-қадимдан мавжуд бўлган ўсимликдир. Мазкур ўсимлик одамзодга таҳминан 9 минг йил илгари маълум бўлган. Пальма дарахтининг 70 га яқин тури бор, хурмонинг ҳам худди шунча тури фанга маълум. Хурмони мевасини янги ва қуритилган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.

БААда 41 миллион туп пальма дарахти мавжуд бўлиб, улардан 16,5 миллионидан хурмо хосили олинади. Амирликда иккита катта хурмо фабрикаси фаолият кўрсатади. У ерда хурмо меваси турли кўринишда қайта ишланади. Хусусан, табиий, қуритилган, ёнғоқли ва сут аралашгани кабилардир. БАА хурмо етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Ҳар йили Амирликда хурмо фестивали ташкил этилиб, бутун дунёдан келтирилган энг яхши хурмо мевалари, турли кўринишда кўргазмага қўйилади. Шунингдек, фестивал доирасида хурмо етиштирувчилари учун маърузалар, мушоира кечаси ва энг яхши хурмо нави бўйича беллашувлар ўтказилади.

Хурмо меваси қадим-қадимдан мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Буни исботи сифатида Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларини келтириш мумкин. Ойиш (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган ҳадисда, У зот (алайҳиссалом): “Хурмо меваси бор уйда ҳеч қачон очарчилик бўлмайди” деганлар. Шунингдек, яна бир ҳадиси муборакда:“Хурмо меваси бўлмаган уй – емишсиз уй кабидир” деганлар.

Манба: “MUSLIM.UZ”


Киритилган вақти: 02/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1746
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/birlashgan-arab-amirligida-xurmo-festivali
Чоп этилган вақт: 21/09/2019 17:04
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг