Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бир оиладаги низо бартараф этилди

 
 

Оила муқаддас даргоҳ. Унинг тинч, мустаҳкам, фаровон, бахтли бўлиши кишиларнинг саодати, жамиятнинг осойишта ва юксалишидир. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Динимиз барпо бўлган оилани бус-бутун сақлаб қолишга, бузилишининг олдини олишга чақиради.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасининг 19-оятида эркакларга:

         “Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса”, дея хитоб қилиб, оилани бузмасликка чақиради.

Булунғур тумани Килдон маҳалласида яшовчи А.Қ. хонадонида оилавий низо келиб чиқди. Ундан хабар топган маҳалла фаоллари, жамоатчилик, мутасадди ташкилот ходимлари ҳамда  “Килдон” жоме масжиди имом-хатиби Толиб домла Маматқуловлар биргаликда тушунтириш ишларини олиб борди. Натижада А.Қ. оиласи билан муросага келиб, тинч-тотув яшашга рози бўлди. Албатта, оилани сақлаб қолиш масаласи жамият аъзоларининг барча буғинларига бирдек масъулият юклайди. Зеро, динимиз бўлиниш, ажралишни эмас, бирлашишни, жипсликни ёқлайди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 16/01/2020 13:22;   Кўрилганлиги: 1040
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bir-oiladagi-nizo-bartaraf-etildi
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 21:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг