Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Бир ғариб кўнглини қилсанг шод...

 
 

Ислом дини таълимотлари мусулмон кишини ота-онасига, фарзандларига, қўни-қўшниларига ғамхўрлик қилиш, кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатишга даъват этади.

Ҳадиси шарифда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”, деб марҳамат қилинган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Демак, ҳар бир мўмин-мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим бўлади.

Ургут туман “Сой Ғўс” жоме масжиди имом-хатиби Худойдод Фармонов туманда жойлашган муруват уйида истиқомат қилаётган, ўзгалар меҳрига муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга саховатпеша инсонлар кўмаги билан икки миллион сўмлик қишги кийим-кечаклар ҳадя қилди.

Ҳа албатта, шоир ўз сўзида айтганидек,

Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод -
Яхшидир ер юзин қилгандан обод.

Кўнгилларни шод этиш барчамизга насиб этсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/11/2019 16:38;   Кўрилганлиги: 1043
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bir-garib-konglini-qilsang-shod
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 13:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг