Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Имом Мотуридий ва Имом Бухорий мақбаларини зиёрат қилди

 
 

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференциянинг танаффус вақтидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамкорлигида Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Юқори мартабали меҳмонга мазкур мажмуанинг обод қилиниши ва келгусидаги режалар, Чокардиза қабристони ҳақида батафсил маълумот берилди.

Миср бош имоми зиёратгоҳдан қайтиш чоғида мазкур мажмуа раҳбарига “Имом Термизийга борсангиз мисрлик шогирдингиз салом айтди” деб ўз саломини етказишни сўради.

         

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасига йўл олдилар. Муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг равзалари ёнида тиловат ва дуо қилинди. Бир пиёла чой устида муфтиётлар ўртасида суҳбат бўлди.

Шунингдек, меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ҳам ташриф буюрдилар. Бу жойда марказ фаолияти билан яқиндан танишган  Аҳмад Муҳаммад Таййиб марказнинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

  


Киритилган вақти: 03/03/2020 13:07;   Кўрилганлиги: 1271
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ahmad-muhammad-tayyib-boshchiligidagi-delagatsiya-imom-moturidiy-va-imom-buxoriy-maqbalarini-ziyorat-qildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 09:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг