Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига имом-хатиб тайинланди

 
 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидида пешин намозини жамоат билан бирга адо этди. Шундан сўнг масжиддаги янги тайинлов ҳақида намозхонларни хабардор қилди. Масжидда кўп йиллар давомида хизмат қилган марҳум Абдураҳмон домла Давронов вафот этганларидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг буйруқлари асосида Самарқанд шаҳар “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига Ёқуб Холмуродов имом-хатиб вазифасига тайинланди.

Шаҳар бош имом хатиби Ёқуб Холмуродовни жамоатга таништирар экан келгусидаги фаолияти давомида масжид жамоати, маҳалла аҳли ва аҳолига муқаддас динимиз арконларини етказиш ва турли ёт ғоялар таъсиридан ёшларни асраш каби ишларда Аллоҳ таолодан мадад сўраб дуо қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/11/2020 16:19;   Кўрилганлиги: 943
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/abdulloh-ibn-abbos-masjidiga-imom-xatib-tayinlandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг