Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

2020 йили ҳам “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали кўплаб хайрия ишларини режалаштирмоқда

 
 

2018 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Президенти томонидан “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” имзоланган фармонда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фондини ташкил этилиб, шу йил 12 май куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Ўтган давр мобайнида фонд томонидан муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга, кўзи ожизлар ва ногиронлар жамиятларига моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

2020 йил бошланиши билан “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ҳам хайрия тадбирларини бошлаб юбордилар. Жумладан, Ургут тумани “Маҳматқул ҳожи” жоме масжиди имом хатиби Набиев Шуҳрат домланинг оиласига 4 000 000 (тўрт миллион) сўм ва озиқ овқат маҳсулотлари модий ёрдам сифатида тақдим этилди. Шуҳрат домла  2019 йил 25 декабр куни автоҳалокат сабабли вафот этган эди. Фонднинг Самарқанд вилоят филиали раҳбар ўринбосари Азиз Султонов ушбу оиладан ҳол-аҳвол сўраб, моддий ёрдам сертификатини уларга топширди.

Шунингдек,  Иштихон тумани Орлот маҳалласида яшовчи, ҳозирги кунда беморликка чалинган шахснинг ҳолидан хабар олиш ҳамда унинг яшаш шароитини яхшиланишига кўмаклашиш ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳбар ўринбосари А.Султоновнинг ташаббуси билан ҳомийлар ва Самарқанд туман “Хўжа Аҳрор Валий” зиёраитгоҳи раҳбари Б.Шариповлар томонидан ушбу хонадонга палас-гилам, кўмир печкаси, бемор қизларига янги каровот, бир дона эшик ва иккита Акфа ромлари ўрнатиб берилди.  Бундан ташқари фонд томонидан бемор номида бўлган пластик картага 3 000 000 (уч миллион) сўм моддий ёрдам берилди.

Самарқанд шаҳар “Қарши йўли” маҳалласида Фонд тасарруфидаги “Мурод авлиё” жоме масжиди мутасаддилари томонидан маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган бир гуруҳ беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга 1000000 (бир миллион) сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат эҳсон тарқатилди.

Фонд ходимлари ҳамда хайрия ишларига ҳисса қўшаётган барча эҳсонпарвар кишиларга Аллоҳ таоло улкан ажру-савобларни ато қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/01/2020 15:02;   Кўрилганлиги: 121
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/2020-yili-ham-vaqf-xayriya-jamoat-fondi-samarqand-viloyat-filiali-koplab-xayriya-ishlarini-rejalashtirmoqda
Чоп этилган вақт: 25/01/2020 00:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг