Хабарлар

 Самарқанд Вилояти учун 2024-йил Рамазон тақвими 

 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

 

РАМАЗОН ОЙИНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

 Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.

 

Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича келишиб олинди

Бугун, 7 март куни вакиллик биносида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида туман бош имом-хатиблари билан Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

 

 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.

 

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА АРАБ ТИЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

#ХУШХАБАР: 

 Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади.

 

Тошкент ислом институти араб тили бўйича халқаро сертификатларни тақдим этади

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ( 2 март 1992 йилдан бери байроғимиз БМТда )

( 2 март 1992 йилдан бери байроғимиз БМТда )

 “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз

ва шайтоннинг изидан эргашмангиз!

Албатта у сизларга аниқ душмандир”.

Қуръони Карим

 Бақара сураси 208 оят

 

Жума ташрифи 01.03.2024

Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида бир қанча нотиқ имом-хатиблар мъруза қилиш ва жума намозини ўқиб бериш мақсадида вилоятимизнинг чекка ҳудудларга ташриф буюрдилар. Зайниддин домла Ургут туманидаги "Урамас" жоме масжидига, Ёқубжон домла Тайлоқ туманидаги “Ястепа” жоме масжидига ташриф буюриб, мазкур жомеларда Жума намозидан олдин "ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИДИР" мавзусида мўмин-мусулмонларга маъруза қилиб бердилар.

Шундан сўнг, жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.

 

Умра йўлланмаси қўлга киритилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижод уйининг даврий нашрлари – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси динимизнинг зарур аҳкомлари, муҳим савол-жавоблар, юртимиз ва дунё миқёсида диний-маърифий соҳада рўй бераётган янгиликлар, алломаларнинг панду насиҳатларини ўз ичига олган нашрлар ҳисобланади.

 

Мутахассислар ҳуқуқий саводхонлиги оширилди

Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги таҳрирдаги низом ва меҳнат шартномаларини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Zoom дастури орқали ташкил этилган масофавий тадбирда Диний идора тизимидаги барча муассаса ҳуқуқшунос ва кадрлар бўйича мутахассислари иштирок этди.

 

Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йил Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилинади

26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.

 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА 28.02.2024 й

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан вакилликка турли саволлар билан мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтди.

 

Имом ноиблар билан учрашув ўтказилди

Бугун, 27 февраль куни вакиллик биносида диний соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар ўртасида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов бошчилигидаги Диний идора масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда Самарқанд вилоятида фаолият юритиб келаётган имом ноибларнинг билим ва малакаларини ошириш, халқимиз ўртасида маънавий-маърифий соҳадаги ҳиссасини юқори савияга етказиш, соҳа вакиллари фаолияти давомида дуч келаётган муаммо ва камчиликларни биргаликда бартараф этиш масалалари кўрилди.

 

Жазоирда улкан масжид очилди

Шу йил 26 февраль якшанба куни Жазоир президенти Абделмаджид Теббун Африкадаги энг катта 27 гектарлик “Буюк Жазоир” масжидини расман очди.

 

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади

Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг