Халқаро ҳамкорлик

Покистон муфтийси Самарқандга ташриф буюрди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси бош муфтийси Муҳаммад Рофеъ Усмоний бугун, 9 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Меҳмон Самарқандга ташрифининг аввалини Имом Бухорий ҳазратларининг ҳокипокларини зиёрат қилишдан бошлади. Ҳадис илмининг султони, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳақларига тиловат ва дуолар қилинди. Шундан сўнг меҳмонни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қилди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Рофеъ Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон заминига қилган ташрифи билан қутлаб, юртимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва янгиликлар билан таништирди. Дўстона ўтган мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий соҳа ва таълим йўналишида фикр алмашишга келишиб олдилар.

 

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИГА БАНГЛАДЕШ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲАММАД АБДУЛ ҲАМИД ТАШРИФ БУЮРДИ

18 июнь куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид бошчилигидаги делегация Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

 

Марказга АҚШнинг Darelsalam islamic world travel сайёҳлик ширкати сайёҳларидан иборат делегация ташриф буюрди

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш, ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

 

Покистонлик генерал Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Покистон Ислом Республикасининг генерал Содиқ Али бошчилигидаги делегацияси бугун – 30 май куни Самарқандга ташриф буюрди.

 

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

Бугун 2019 йилнинг 16 апрел куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Вақф фондлари раҳбарлари учрашди

Сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан ўрнатилган алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Президентмиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорлик борасида олиб бораётган амалий ишлари натижасида барча соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг