Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Хориждан қайтиб келганлар бугун нима билан банд?

 
 

Имом-хатиблар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан барча маҳаллаларда хорижга ишлаш ва ўқишга кетиб, Ўзбекистонга қайтиб келган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Суҳбат жараёнида уларнинг хориждаги сафари, ҳозирги турмуш шароити, мавжуд муаммолари ўрганилиб, мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, билимларини ошириш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳам зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

         Иштихон туман бош имом-хатиби А.Яқубов ва тумандаги барча имом-хатиблар  узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқаролар билан учрашиб, уларнинг сафар таъсуротлари, ҳозирги яшаш тарзи, туғилиб ўсган ватани, динимиз, миллийлигимизга  садоқатли бўлиш борасида тушунчалар бериб келмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/12/2019 14:43;   Кўрилганлиги: 256
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/xorijdan-qaytib-kelganlar-bugun-nima-bilan-band
Чоп этилган вақт: 04/06/2020 20:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг