Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

САВОБИ КЎП АМАЛЛАР

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди ўз олдига бир неча йўналишда хайрия ишларни амалга оширишни режалаштирган. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар ҳам фонднинг ўз олдига қўйган мақсадларидан биридир. Хайрия фондининг вакиллари сифатида жойларда фаолият олиб бораётган имом хатиблар “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак”, “Обод хонадон” акцияси доирасида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кекса ва ногиронларга ҳомийларни жалб этган ҳолда саховат тадбирлари ўтказиб келмоқда. Жумладан, Пахтачи туман имом хатиблари туман бош имом хатиби Исроил Амириллаев бошчилигида бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширдилар. Туман бўйича Рамазон ойи давомида 120 дан зиёд хонадонга 15 000 000 сўм миқдорда моддий ёрдам ва эҳсонлар тарқатилди. Имом хатибларимиз бу каби ишларда Рамазон ойи билан чекланиб қолмайдилар.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий “Иҳёи улумид-дин” асарида ёзишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам савоби жуда кўпдир”. Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, “Аллоҳу акбар” деб бошлаймиз, рукуъ, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо мусулмон биродарлиги каби маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир”.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги



Киритилган вақти: 01/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1437
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/savobi-kop-amallar
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 15:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг