Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Савоб ишни ҳар кун, ҳар ким қилиш керак

 
 

Самарқанд шаҳридаги “Ҳамид Олимжон” номли Самарқанд вилоят мусиқали драма театри биносида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат, жамоат ташкилотлари, муассасалар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тадбирда вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар масжидларининг имом-хатиблари қатнашди. Тадбир давомида мамлакатмизда бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳамда уларга қаратилаётган эътибор борасида сўз юритилди.

Тадбир давомида ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси, кийим-кечак, уй жиҳозлари, озиқ-овқат, дори-дармон каби маҳсулотлар хайрия сифатида тақдим этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиали ҳамда жоме масжидлар томонидан ҳам 2 000 000 сўм пул, ўн дона гилам ва озиқ овқат маҳсулотлари имконияти чекланган шахслар улашилди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг бирида марҳамат қилиб: “Кимки, бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Кимдаки ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур” – деб айтганлар.

Орамиздаги меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга яхшилик, хайру эҳсон қилиш, уларни кўнгилларига сурур киритиш дунё ва охират мукофотларига савор қилади. Аллоҳ таоло жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибатин зиёда айлаб, хайру саховатли, меҳр-мурувватли бандаларни Аллоҳ таоло ажру савобларини зиёда қилсин! 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 03/12/2019 15:53;   Кўрилганлиги: 1394
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/savob-ishni-har-kun-har-kim-qilish-kerak
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг