Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан Умра зиёратига борувчиларга сафар олди машғулотлари ўтказиш одат тусига кирган. Зиёратчилар гуруҳига бириктирилган гуруҳ раҳбари улар билан бир неча марта учрашиб, зиёрат ва сафарнинг шартлари ва одоблари, меҳмонхона ва аэропортларда ўрнатилган тартиблар ҳақида тушунчалар бериб боради. 30 декабрь куни муборак сафарга йўл оладиган зиёратчиларнинг бир гуруҳига бошчилик қилувчи А. Муродов ҳамсафарлари билан учрашиб, зарурий кўрсатма ва тавсияларни берди ҳамда улар учун тақдим этилган сафар анжомларини улашди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/12/2019 15:05;   Кўрилганлиги: 222
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/safar-oldi-mashgulotlari-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг