Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Рамазон совғалари улашилди

 
 

"Вақф" хайрия жамоат фондига эҳсон қилаётган саховатпеша инсонларнинг кўмаги билан фонд томонидан Рамазон ойи давомида кўплаб хайрия-саховат ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 16 май куни Фонд томонидан тайёрланган қарийб 251 миллион сўмлик Рамазон совғалари юртимизнинг 14 та ҳудудларига юборилди.

Бугун 19 май куни ушбу мурувват карвонининг Самарқанд вилоятига ажратилган бўлими Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрор Валий” мажмуасига етиб келди. У жойда юз нафар муҳтож оилалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз ҳақдорларига етказилди. Бундан ташқари фонд томонидан вилоятдаги жоме масжидларнинг кутубхонасига 285 дона Қуръони карим китоби тақдим қилинди.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад эса мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон ойида кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглига хуррамлик бахш этишдир.

Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фондининг раҳбари И.Халилов, Самарқанд вилоят бош имом хатибининг ўринбосари Х.Саттаров ва жамоатчлик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этид. Унда сўз олган И.Халилов муҳтож инсонлар ташкилот эътиборидан четда қолмаслигини таъкидлаган ҳолда саховатли инсонларни фонд билан ҳамкорлик қилишга, эҳсонларнинг ҳақдорларга етиб боришида биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 19/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 392
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/ramazon-sovgalari-ulashildi
Чоп этилган вақт: 16/07/2020 07:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг