Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Рамазон-бу имкониятлар ойи

 
 

Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ. Кишиларни эзгулик, ҳар қачонгидан кўра кўпроқ савоб ишларни амалга оширишга даъват этувчи муқаддас ойни муносиб ўтказиш мақсадида вилоят имом хатиблари жойларда турли хил хайрия тадбирлари ўтказиб, эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида айни пайтда 130 дан зиёд нафар васийликка олинганлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Нуронийларга янада қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида қўшимча бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжиди имом хатиби Ё.Мансуров “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали ва ҳомийлар кўмагида ушбу масканда истиқомат қилаётган нуронийлар учун телевизор совға қилдилар.

Рамазон ойи – бу бизнинг хозирги ҳолатимизни ўзгартиришга, амалдаги савоб ишларимизни кўпайтиришга, ёмон ҳатти-ҳаракатларни қилишдан чекланишга, ўз иймонини кучайтиришга, Аллоҳга яқин бўлишга яна бир имкониятдир. Рамазон – бу имкониятлар ойи.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 22/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 376
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/ramazon-bu-imkoniyatlar-oyi
Чоп этилган вақт: 16/07/2020 08:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг