Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Инсонпарварлик ва мурувват улуғ фазилат

 
 

Хайр-саховат, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади”, дедилар”.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти филиали ҳамкорликда ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд ветеринария медицинаси институти 4-босқич талабаси 1-гуруҳ ногирони Сафарова Барчинойга ногиронлик аравачаси тақдим қилдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 25/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 528
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/insonparvarlik-va-muruvvat-ulug-fazilat
Чоп этилган вақт: 16/07/2020 08:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг