Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Имом-хатиблар томонидан эпидемияни олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг карантин даврида осойишталикни сақлаш ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадидаги ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишга чақириғи эълон қилинди.  Дарҳақиқат, мутахассисларнинг тавсия ва кўрстмаларига амал қилиш ҳолатнинг ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади. Набий алайҳиссалом ҳам Аллоҳга таваккал қилиб, туясини яйловга қўйиб юборган саҳройи арабга: “Аввал уни боғлаб, кейин Аллоҳга тавваккал қил”  деб буюрганлар. Биз ҳам ўз ўрнида эҳтиёт чораларини қўллаб, сўнг Аллоҳга таваккал қилиб, Ўзидан шифо ва омон сақлашини сўрасак мақсадга мувофиқ бўлади.

Самарқанд вилояти имом-хатиблари бугунги вазиятда кишиларни ваҳимага тушмаслик, соғлиқни сақлаш мутахассисларининг тавсияларига қатъий риоя этиш борасида бир қанча тегишли ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, аҳолининг кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт юз ниқоби улашиш, бозор ва автотураргоҳларда маршрут такси ҳайдовчилари ва аҳолига кўрсатма ва тавсиялар бериб келмоқда.

Бугун, 24 март куни имом-хатиблар томонидан Самарқанд вилояти бўйича 2500 дан зиёд юз ниқоблари тарқатилди. 165 000 000 сўм миқдордаги хайрия ишлари амалга оширилиб, 20 дан зиёд бозор ва 18 та автотураргоҳларда такси ҳайдовчилари, фуқаролар ҳамда 1200 дан зиёд хонадонларда аҳолига тушунтириш ишларини олиб борди. Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов бошчилигидаги уламолар ҳамда тажрибали имом-хатиблардан 32 нафар диний соҳа вакиллари Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарининг тўлиқ мутолааси (Хатми Бухорий) адо этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни вилоятдаги барча 285 та масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари томонидан 123 900 маротабадан “Солатан тунажжино” ва “Солатан нория”, 119714 маротаба “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” дуолари ҳамда 1254 маротабадан “Фотиҳа” ва  “Ихлос” суралари ва 59 та Хатми Қуръонлар ўқилган,.вилоят вакиллиги томонидан 120 кг. вазнлик бир бош қорамол, вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман масжидлари ҳисобидан туман ва шаҳар бош имом-хатиблари бошчилигида ўртача вазни 40-45 кг.ни ташкил этадиган жами 27 та қўйлар сўйилган, ушбу жонлиқларнинг гўшти ҳамда 150.000.000 сўмдан зиёд миқдордаги озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, нон, макарон, совун в.б) маҳсулотлари кам таъминланган, ёрдамга муҳтож 450 та хонадонга ҳадя қилинган эди.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/03/2020 12:24;   Кўрилганлиги: 1518
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/imom-xatiblar-tomonidan-epidemiyani-oldini-olish-boyicha-tadbirlar-amalga-oshirilmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг