Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ИЛМНИ ЕТКАЗИШ ФАЗЛИЛАТЛИ АМАЛ

 
 

Ҳозирги имом-хатиб нафақат масжидда жамоатга намоз ўқиб бериши, маърака маросимларда иштирок этиши, балки аҳоли, айниқса ёшларнинг таълим тарбия, одобу ахлоқ, дунёқарашининг тўғри шаклланишида ўз ҳиссасини қўшиб бормоғи лозим.

Тойлоқ тумани “Жумабозор” жоме масжиди имом хатиби Самариддин Абулсаидов ҳам ўзининг диний соҳадаги ўн беш йиллик сермаҳсул фаолияти давомида эгаллаган илмини халққа етказиш, уларнинг диний-маърифий саводхонлигини шакллантиришда холис хизмат қилиб келмоқда. Тумандаги 30-мактабда бўлиб ўтган тадбирда ҳам Самариддин домла ўқувчиларга  устознинг ҳурмати, ўқувчи одоби, илмнинг фазилати мавзуларида тушунчалар берди. Домла ҳар ҳафтанинг жума куни тумандаги таълим масканларига бориб, ўқувчи ёшлар билан суҳбатлар ўтказишни ўз режасига киритган. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида  Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар, деб марҳамат қилганлар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/10/2019 11:19;   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/ilmni-etkazish-fazlilatli-amal
Чоп этилган вақт: 24/10/2019 08:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг