Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Амалларнинг яхшиси...

 
 

Каттақўрғон шаҳрида ҳозирги кунда бешта жоме масжид фаолият кўрсатмоқда. Уларда хизмат қилаётган имом хатиб ва бошқа ходимлар аҳоли турмуш тарзини ўрганиш, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби Хайрулло Дўсмуродов бошчилигида имом хатиблар “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали ҳамда бошқа сахий кишилар кўмаги билан Муборак рамазон ойида қатор хайрли ишларни амалга оширди. 25 дан ошиқ хонадонга ташриф буюрилди. Улар орасида беморлар, кексалар, боқувчисини йўқотган ва ногиронлар мавжуд. Уларнинг ҳар бирига хайр-эҳсон қилинди. Эҳтиёжмандларга кўрсатилган моддий ёрдамлар олти миллион сўмдан ошди. “Бу каби ишлар давомли бўлади, зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: “Амалларнинг яхшиси, гарчи оз бўлса ҳам, давомлисидир” (Бухорий, Муслим ривояти), – деганлар” дейди шаҳар бош имом хатиби Х.Дўсмуродов.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 400
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/events/amallarning-yaxshisi
Чоп этилган вақт: 16/07/2020 08:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг