Ахборот хизмати

Самарқандда яна бир янги масжидга асос солинди

Қўшработ туманидаги “Даврқўрғон” жоме масжиди 1989-1992 йиллар давомида ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, у V-IX асрга оид ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган тепаликда жойлашган.

 

Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

Отинойиларнинг касбий маҳоратини, билим-савияларини  оширишга қаратилган ўқув машғулотларининг ташкил этилиши биз отинойиларга жуда яхши имконият бўлди. Ўқув машғулотларидан сўнг тест синовларидан муваффакиятли ўтган вилоятимизнинг 847 нафар отинойилар сертификатни қўлга киритиб, фаолият юритаётганлари ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

 

Булунғур туман имом-хатиб ва мутаваллилари билан йиғилиш ўтказилди.

Ҳар бир ташкилот ёки корхонада иш юритишни бевосита асосий ҳужжатлар ташкил қилади. Бирон-бир корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бугунги кунда ана шу ҳужжатларсиз мутлақо тасаввур қилиш мумкин эмас.

 

Озодликка чиққанлар билан суҳбат ўтказилди

Мамлакатимизда улуғ айём ва саналар арафасида инсонийликнинг олий намуналаридан авф амалларини қўллаш анъанага айланиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни озодликка чиқариш ҳақидаги фармонларга имзо чекишлари бу хайрли ишларнинг яққол ифодасидир.

 

Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг Ўзбекистон ёшларига табриги

Азиз ёшлар, бизнинг келажагимиз! Сиз, барчангиз динимиз томонидан мақталган авлодсиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп чиқишларида “Эй ёшлар жамоаси!” деб сиз каби ёшларга мурожаат қилганлар ва жуда катта ишонч билдирганлар. Мана, юртимиз ҳаётида сизлар учун ҳам алоҳида байрам куни белгиланган. Бу - шу Юрт раҳбари томонидан сизларга нисбатан катта ишонч ва эътибордир. Барчангизни ҳаётимиздаги қутлуғ байрам – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

 

Абитуриентлар учун яратилган имкониятдан фойдаланинг

Юртимизда сўнги йилларда миллий-диний қадриятларимизга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, ислом дини равнақи йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий асарларини ўрганишга кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ ҳазратларининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табриклари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Ҳурматли фидокор ва жонкуяр ижодкорлар!

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб саловоту саломларимиз бўлсин.
Сиз азизларни “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

Ҳаж вазирлиги баёноти

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж вазирлиги 2020 йил 22 июнь душанба куни “Ҳаж – 2020” мавсуми юзасидан ўз баёнотини эълон қилди. Ушбу Баёнотда:

 

Хайрия ишлари давом этмоқда

"Вақф" хайрия жамоат фонди сизнинг хайрия маблағларингизни шариатда кўрсатилган эзгу мақсадларда, хақдорларга етказилишига кафолат беради. Фондга келиб тушаётган закот ва бошқа турдаги хайрия маблағлари ҳисобидан мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари, беморларга дори-дармонлар етказиш ва шу каби ижтимоий йўналишларда хайрия ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб вазиятда кўмак беришнинг, хайрия қилишнинг айни вақти! Бу борада  "Вақф" хайрия жамоат фондининг барча ҳудудий филиалларида саховат ва кўмак акциялари, хайрия тадбирлари доимий уюштирилмоқда.

 

Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4436 сонли қарори ижроси юзасидан отинойиларнинг касбий маҳоратини ошириш, билим ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳамда отинойилик фаолияти билан шуғулланишлари учун махсус лицензия билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17-20 июнъ кунлари вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун аттестация (имтиҳон) синовлари ўтказилди.

 

АМИР ҲАМЗА МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА!

Сўнгги йилларда юртимизда мисли кўринмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Самарқанд вилояти ҳам том маънодаги қурилишлар майдонига айланган. Нафақат шаҳар ва марказий жойларимиз, балки чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам кўзни қувонтирадиган ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

 

Самарқандда Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди  эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Шу муносабат билан  "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида барча вилоятларда навбатдаги саховат-хайрия тадбирини амалга ошириб ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга зарурий озиқ-овқат  "ВАҚФ" хайрия пакетлари тарқатилди. 

 

Муфтий ҳазратлари Каттақўрғон туманида

Жорий йилнинг 18-июнь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрдилар.

 

Муфтий ҳазратлари Қўшрабод туманидаги “Жўш Ота” жоме масжидида

Хабар беганимиздек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ҳамроҳлигида Қўшробод туманида жойлашган “Жўш Ота” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шарт шароитларни кўздан кечирдилар.

 

Муфти ҳазратлари Қўшрабод туманида

Хабар беганимиздек Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ҳамроҳлигида Қўшробод туманида жойлашган “Домла Камолиддин Оҳун” жоме масжидини қайтадан қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг масжид жамоаси билан дилдан суҳбатлашиб шундай дедилар қурилиш ишларини жадаллаштириб тез кунларда намозхонларга топширишини айтдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг