Ахборот хизмати

Тошкент ислом институти талабаси Қуръони каримни ёддан 10 соатда тўлиқ ўқиб берди

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Ҳикматуллоҳ Рўзалиев ўттиз пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди.

 

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

“Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (693-сон, 06.11.2020 й.).

 

Дин мавзусида бирор гапни айтиш Аллоҳ ва Расули тарафидан гапириш ҳисобланади. Бу ишда ўта эҳтиёткор бўлиш керак

Бугун, 6 ноябръ куни вилоятимизнинг олис ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятли имом-хатибларнинг Жума намозига ташрифи режаси юзасидан Нодир домла Маллаев Қўшробод туманида жойлашган “Пойи Фаришта” масжидига ташриф буюрди.

 

“Оила муқаддас даргоҳ” ва “Тарбияда оила бошлиғининг роли”

Самарқанд гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан  “Оила муқаддас даргоҳ” ва “Тарбияда оила бошлиғининг роли” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида миллий қадриятларни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда оила маданияти ва одобини сақлаш, камол топаётган фарзандларнинг тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, ҳар томонлама комил оилани шакллантириш каби мавзуларда суҳбат бўлиб ўтди.

 

БУГУН 19:30 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун, 5 ноябрь, пайшанба куни соат 19:30 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

 

«Ҳилол» нашриётининг Самарқанддаги дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд вилоятидаги филиалимиз янги манзилда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Дўконимизнинг расмий очилиш маросими бугун ўтказилди.

 

“ГРАНД ТАЪЛИМ” янги бинода фаолиятини давом этиради

“ГРАНД ТАЪЛИМ” нодавлат таълим муассаси 2006 йилда буён Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. 2018 йилга келиб таълим муассасининг филиали Самарқанд шаҳрида ўз иш фаолиятини бошлади.

 

Сийратни нима учун ўрганамиз?

Биз ўзимизни мусулмон деб билганимиз учун, Аллоҳ таолони ягона илоҳ эканлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг расули эканлигига иймон келтирамиз.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз токи мен унга фарзандидан, отасидан ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча ҳаргиз мўмин бўла олмайди», дедилар» Муслим ривояти.

Ушбу ҳадисдан маълум бўлаяптики, мўмин бўлишликнинг шарти – Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизлар учун ҳаммадан кўра севимлироқ бўлишлари керак экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бунчалик даражада севишимиз учун нима қилмоқ керак, қандай қилиб бу нарсага эришамиз ?

 

Самарқанд вилоятида туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун йиғилиш бўлиб ўтди

Буғун, 4 ноябр куни ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги биносида жойлардаги туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Ислом шариатининг иккинчи манбаси – Суннат

Ушбу бобда қуйидаги мавзуларда сўз юритилади;

  • Суннатнинг таърифи,
  • Суннатнинг шариатда ҳужжат эканлиги,
  • Суннатнинг шариатдаги мартабаси. 

 

Ислом тарихи: МУҲИМ САНАЛАР

ҲИЖРИЙ ЎН БИРИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажини адо этиб Арафотда турганларида, Аллоҳ таоло у зотга Моида сурасидаги:

 

Бугун 30 октябр, жума куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларда тажрибали ва салоҳиятли имом-хатибларимиз Жума намозини адо этишди

Бугун 30 октябр, жума куни вилоятимизнинг олис ва чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга тажрибали ва салоҳиятлиимом-хатибларнинг Жума намозига ташрифи режаси юзасидан бугун чегара ҳуддудида жойлашган масжидга Жомбой тумани бош имом-хатиби Анвар домла Аҳмедов Ургут туманида жойлашган “Сарой” масжидига, Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Хусен домла Мирзоаҳмадов Пахтачи туманида жойлашган “Ғойиб ота” масжидига ташриф буюрдилар.

 

Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома

Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

 

МУНОСАБАТ: ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

 

 

Самарқанд ва Бухоро вилояти имом-хатиблари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд ва Бухоро вилояти вакиллиги, Ҳадис илми олий мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ҳамкорлигида Бухоро ва Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар учун “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” мавзуларида ўқув – семинар ўтказилмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг