Ахборот хизмати

Таъзия билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги жамоаси, имом-хатиблар Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укаси Султонхон Олимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги жамоаси, уламолар, имом-хатиблар номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози эртага, Жума куни соат ўн бирда Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги “Орлот” жоме  масжидида  ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги

 

“Энг маърифатли имом” танлови бўлиб ўтмоқда

Ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-хатиблар, имом ноиблар ишитрокида кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, ишбилармон, замон ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ўз йўналиши бўйича рағбатлантириш мақсадида “Энг маърифатли имом” танлови ўтказиб келинади. Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ушбу танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятидан Тайлоқ тумани “Жума бозор” жоме масжиди имом-хатиби Абулсаидов Самариддин домла иштирок этмоқда.

 

Навбатдаги тадбир ташриф Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис илми олий мактабига бўлди

Муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг улкан меросини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига тарғиб этиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш асосида ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилган ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилиб, бугунги кунда бу масканлар фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, дастлаб муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг равзаларини зиёрат қилдилар.

 

Муфтий ҳазратларининг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари давом этмоқда

Ўзбекистон муслмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари давом этмоқда. Бугун, 12 декабрь куни “Меҳр” инсонпарварлик операцияси билан она Ватанига қайтарилган, ҳозирги кунда Тойлоқ тумани “Чороғбон” маҳалласида яшаётган болалар ҳолидан хабар олинди.

Азиза ва унинг ўғли Абдураҳим “Меҳр 1” тадбири билан, укалари Сабина, Аҳмад ва Исобек эса “Меҳр 2” инсонпарварлик операцияси билан Ўзбекистонга қайтарилган эди. Ота-оналарининг нотўғри босган қадами туфайли ўзга, нотинч юртларда саргардон бўлиб юрган болалар бугун табаррук она заминимизда бахтиёр кун кечирмоқда.

 

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари билан учрашдилар

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари бошланган эди. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” мажлислар катта залида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб, имом ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда диний соҳа вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчилик ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашда уларнинг тутган ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳозирги ислоҳотларнинг янги босқичида диний-маърифий йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти,  бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, соф Ислом таълимотини кенг тарғиб қилиш ишларида фаолликни ошириш бўйича тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан барча имом-хатибларга Қуръони карим китоби тарқатилди.

Самарқанд вилояти сафари давом этмоқда.

 

Хушхабар: Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ иш бошлади

Муҳтарам юртдошларимизнинг диний саволларига жавоб бериш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ибодатга доир шаръий масалаларга телефон орқали жавоб бериш тизими йўлга қўйилди. Эндиликда мўмин-мусулмонларимиз бу борадаги ўз саволларига ушбу колл-марказ орқали жавоб олишлари мумкин.
Колл-марказнинг иш тартиби душанба кунидан шанба кунигача, соат 9:00 дан 17:00 гача давом этади (ибодат вақтлари истисно қилинади, дам олиш куни якшанба). Ушбу 78-150-33-44 телефон рақамлари орқали колл-марказга қўнғироқ қилинади ва фатво бўйича малакали мутахассислардан жавоб олинади.
Дарҳақиқат, Ислом илм-маърифат динидир. Инсон ўзи билмаган нарсасини сўраб ўрганиши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (Наҳл, 43).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ эса шундай деганлар: "Шаръий илм дин демакдир. Динингизни кимдан олаётганингизга эътибор қаратинг!".
Аллоҳ таоло ушбу лойиҳани барчамизга муборак айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Самарқанд вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга, меҳр ва мурувватга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган кишилар билан ҳам учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қурдилар.

 

Самарқандда Муфтий ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси авф этилган фуқаролар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганларнинг 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Муфтий ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Каттақўрғон, Нарпай, Иштихон туманларидан авф этилган 4 нафар фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорнинг аҳамияти, тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш, шукр қилиб, ота-оналарининг дуосини олган ҳолда, жамият ва динимизга хизмат қилишга чақирдилар. Шундан сўнг муфтий ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий адабиётлар ҳамда “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан озиқ-оват маҳсулотлари уларга совға қилинди.  Уларнинг оилаларидаги ҳозирги каби хурсандчиликлар доимий бўлиши, тинчлик-осойишталик неъмати, она юрт қадрига етиб, шукроналик билан ҳаёт кечириш, фарзандларнинг ҳаловатини кўришларини тилаб дуои хайрлар қилинди.

Самарқанд ташрифи давом этмоқда.

 

Муфтий ҳазратлари ва Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ироқдан қайтарилган болалар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари юртимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, соҳага тегишли вазифларнинг ижроси, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишиб, имом-хатиблар билан суҳбатлашмоқда.  Шунингдек, сафарлар давомида аҳоли вакиллари билан учрашувлар, турли хайрия ва саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.

 

Умрачилар Самарқандга етиб келди

Умра зиёратини адо этган Самарқандлик 229 нафар зиёратчилар бугун, 11 декабрь куни Самарқандга етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида яқинлари иштирокида кутиб олинди. Зиёратчиларнинг барчаси соғ-саломат, кайфиятлари кўтаринки руҳда. Шу кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога шукроналар келтирмоқда.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъала ибодат ва зиёратгоҳларингизни ижобат айласин!  

 

Авф этилганларнинг муаммолари тингланди

Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаётган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар фуқаро афв этилган эди. Авф этилганлар орасида 14 нафари Самарқанд вилоятидан. Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 14 нафар авф этилган шахслар ва уларнинг яқинлари билан учрашди. Ушбу тадбирда ЎМИ Самарқанд вилоят вакили Зайниддин Эшонқулов ҳам иштирок этди.

 

Диний маърифатни етказиш - бугунги кун имомининг масъулияти ҳисобланади

Бугун дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда соддадил мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда диний маърифатни оммага етказишлари, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари, Ватан равнақи, Юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишлари зарур. Мана шуларни ўзида ҳис этган имом-хатибларимиздан Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов ҳам таълим муассасалари, маҳалла йиғинларида бўлиб, соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай бориш, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли зиддият ва тўқнашувлар моҳияти, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, оммавий маданият ниқоби остидаги маънавиятимиз, эътиқодимизга тамомила зид одатлар ҳақида сўз юритиб, аянчли якунлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтмоқда.

 

Вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилмоқда

Айни пайтда Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда. Вилоятдаги барча ташкилотлари раҳбарлари қаторида вилоят бош имом хатиби З. Эшонқулов ва Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н. Исломов ҳам мазкур қабулда иштирок этиб, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этишда фаол ҳаракат қилишмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Самарқандлик навбатдаги зиёратчилар гуруҳи Умра сафарига кузатиб қўйилди

Хабарингиз бор Умра зиёратига ватандошларимизнинг боришида чекловлар бекор қилиниб, эндиликда умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлган эди. Шунга биноан ҳар ўн кунда вилоятмиздан зиёратчилар Умра сафарига йўл олмоқдалар. Бугун, 10 декабь куни Самарқанд вилоятидан навбатдаги 4 та гуруҳда  196 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўлга чиқди. Ушбу гуруҳларга тажрибали, илмли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари бошчилик қилмоқда. Вилоятмизнинг барча туманларидан зиёратчилар куннинг аввалида вилоят вакиллиги биносига йиғилдиилар. Шундан сўнг сафаролди хайрлашуви ва дуолар қилиниб, муборак сафарга кузатиб қўйилди.  

Умра зиёратида улкан ажру савоблар бор. Байтуллоҳнинг атрофида тавоф қилиб айланар экан уларнинг ҳар бир қадамига бир ҳасана ёзилиб, биттадан гуноҳлари ўчириб борилади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:

“Кимки Байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади” (Имом Аҳмад).

Аллоҳим, барча яхши ният билан сафарга отланган ва умра ибодатларини адо этиб қайтаётган юртдошларимизнинг ибодатларини қабул қилсин!

 

“Меҳр” иносонпарварлик операцияси орқали Ватанга қайтарилган шахсларга меҳр кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бир қанча ватандошларимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг тинч ҳаётга қайтиши, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилди, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг