ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

ОЛИС ТУМАНЛАРГА САФАР


Мақола кўрилди: 60
Сана: 12.01.2018

 

2018 йил 12 январ жума куни Ўзбекиcтон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов олис туман – Нурободга ташриф буюрди.

Ташрифдан туман масжидлари ҳолати, ибодат учун яратилаётган шароитлар, намозхонлар кайфияти билан танишиш каби кўплаб мақсадлар кўзда тутилган эди.

Жума намози туманнинг марказий масжиди – “Ҳазрати Али” жоме масжидида адо этилди. Маъруза давомида бош имом хатиб томонидан бугунги ислоҳотлар мазмун моҳияти, бу борада ҳар биримизнинг зиммамизга тушаётган масъулиятлар хусусида сўз юритилди. Доимо фаол бўлиш, эл дарди билан яшаш, лоқайд бўлмаслик лозимлиги, лоқайдликнинг оқибатлари тушунтириб ўтилди.

Жума маърузаларида эшитилган сўзларни оилада, қўни-қўшнилар орасида гапириш, уларнинг ҳам қалбларига маърифат киритиб бориш, бугунги кунда урчиётган жиноятчилик, ўз жонига қасд қилишга уриниш каби миллатимизга хос бўлмаган иллатларга қарши биргаликда курашишга чорланди.

Ибодат сўнгида намозхонлар билан самимий суҳбат ўтказилди ва юртимиз, юртдошларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

Ватан ҳимояси

Ватан ҳимояси

  Жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга ега бўлади, Зеро, тинчлик — бу омонлик ва хотиржамлик асосидир. Жамият имон камолоти ва ҳаловатига тин...

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ОСИЙЛИК  ВА ҚЎРҚОҚЛИКДИР

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ОСИЙЛИК ВА ҚЎРҚОҚЛИКДИР

  Яратган зот Парвардигори олам ўзини танитиш учун еру-осмонни барпо қилиб, унда барча маҳлуқот ва мавжудодларни яратди. Шуларнинг ичида инсонни бошқаларидан афзал эканини ва яратганнинг ...

Ёшлар мисоли бир ниҳолдир

Ёшлар мисоли бир ниҳолдир

  Ёшлар ҳамма даврларда, ҳамма замонларда жамиятнинг энг асосий куч ва бўғини сифатида қаралган. Моддий ва маънавий ҳаётнинг барча жабҳасидаги жараёнлар жамиятнинг ёшлар қатлами кўмагида ...