/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Кўнгилларни обод этиб...


Мақола кўрилди: 81
Сана: 11.05.2019

Рамазон ойида бошқа ойлардагига нисбатан саховатга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Сабаби бу ойда қилинган амалга жуда кўп мукофот берилади. Аллоҳ Ўзининг йўлида қилинган садақа ва инфоқни етти юз баробаргача кўпайтирилишини Каломида баён қилган. Рамазон ойида эса бу миқдор янада оширилиши шубҳасиз. Саховат кўрсатаётган кишининг ихлоси ва қалбидаги эзгу нияти олинажак ажрни янада зиёда қилади.

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом хатиблар муборак Рамазон ойи давомида саховат тадбирлари ўтказиш бўйича хайрли ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Шундай тадбирларнинг навбатдагисида Самарқанд шаҳар “Панжоб” жоме масжиди имом хатиби Б. Ризаев ташаббуси ва саховатпеша инсонларнинг кўмаги билан Самарқанд шаҳридаги 10-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига эҳсон дастурхони ёзилди. Бу масканда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган 140 нафарга яқин ёшлар тарбияланади. Улар билан эҳсон давомида одаб-ахлоқ, ёши улуғларга ҳурмат, имон-эътиқод, она Ватанга муҳаббат ва садоқат дилдан суҳбат қилинди.

Давлатимиз томонидан уларнинг турмуш тарзи, таълим олиши, тиббий хизматдан фойдаланиши ва ижтимоий мослашуви, қўйингки, ҳеч нимадан зориқмай улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ёрдамга, меҳрга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш меҳр-мурувватли, саховатли халқимизга хос эзгу фазилат. Бугун мамлакатимизда ҳар бир инсон ҳукуматнинг, саховатли элнинг ғамхўрлигидан баҳраманд бўлаётир.

Тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурган бу диёрда фаровон ҳаёт кечириб, Аллоҳнинг амрларини бажариш орқали У Зотнинг розилигига эришиш улуғ бахтдир. Бу бахт ҳар биримизга насиб этсин!

   

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

Яхшилик талабгори бўлинг

Яхшилик талабгори бўлинг

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай деганлар: “Бутун умрингиз давомида яхшилик талабгори бўли...

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

Ҳазрати Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур “Танбеҳул ғофилин” асарларида Рамазон ойининг фазилати тўғрисидаги бобда оталаридан силсила орқали ҳазрати Ибни Аббос ...

Тил бу миллатнинг кўзгуси!

Тил бу миллатнинг кўзгуси!

Бир гуруҳ шахсларнинг Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифи билан чиқиши кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон — кў...