/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашув


Мақола кўрилди: 30
Сана: 10.05.2019

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг 9 май-“Хотира ва Қадрлаш куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланмоқда. Бу кунда II жаҳон урушида, қатоғон йилларида миллатимиз, юртимиз келажаги йўлида қурбон бўлганларни хотирлаш билан бир қаторда халқ фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилган табаррук ёшдаги отахону онахнларимизга ҳам чексиз иззат ва эҳтиром кўрсатиш айёмидир. Шунингдек, она-Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган барча фахрийларимизни эъзозлаш, қадрлаш байрамидир.

 

Байрам муносабати билан амалга оширилаётган ишлар замирида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом хатиблар ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, байрам билан қутладилар ва совғалар тақдим этдилар.

 

Ургут туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев  туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ургут туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари Нуралиев Шерали, Гадаев Бўрон, Боротов Раҳмон, Усмонов Ҳомид, Мелиев Муҳаммад ва Останақулов Қурбонларнинг хонадонларига бориб, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" байрами билан табрикладилар.

 

Шунингдек, ушбу байрам муносабати билан Жомбой туман "Тўққизбой" маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси Ортиқов Ҳасан бобони "Кўк тўнли бобо" масжиди имом хатиби Н.Хидиров зиёрат қилиб, у кишининг суҳбатларида бўлди. Ҳасан бобо ҳозирги кунларимизни қадрига етиш, шукроналикни йўқотмаслик ҳақида гапириб, уруш йиллари, ўша машъум кунлар хотираси билан ўртоқлашдилар ва  Аллоҳ таолодан ўтган юртдошларимизни барчаларини ўз раҳматига олиши, қолганларни фаровонликда ҳаёт кечиришларини сўраб дуо қилдилар. Ҳасан бобога хайр-эҳсон ва совғалар тақдим қилинди.

  

 

 

 ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

Яхшилик талабгори бўлинг

Яхшилик талабгори бўлинг

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай деганлар: “Бутун умрингиз давомида яхшилик талабгори бўли...

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

Ҳазрати Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур “Танбеҳул ғофилин” асарларида Рамазон ойининг фазилати тўғрисидаги бобда оталаридан силсила орқали ҳазрати Ибни Аббос ...

Тил бу миллатнинг кўзгуси!

Тил бу миллатнинг кўзгуси!

Бир гуруҳ шахсларнинг Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифи билан чиқиши кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон — кў...