/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ


Мақола кўрилди: 90
Сана: 11.07.2019

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарори асосида Диний соҳа ходимлари, шунингдек мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, олий ўрта махсус, умумий ўрта-таълим муассасалариниг соҳага оид педагог кадрларини малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тўғрисидаги ишлаб чиқилган низом асосида Малака ошириш курслари Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги малака ошириш Маркази ҳамда Марказнинг Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий филиалларида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 11 июл куни Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалига режа асосидаги ташкил қилинган малака ошириш курсига белгиланган ҳудудлардан, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан ташриф буюрган 40 нафар имом-хатиблар малака ошириш курсига тингловчи сифатида қабул қилиниб дарс жараёнлари бошлаб юборилди.

Тингловчилар учун Имом Бухорий халқаро марказининг 60 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхонаси ажратиб берилди.  

Куннинг биринчи қисмида ўқув машғулотлари бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ директори Т.Эвадуллаев, ИБХИТМ директори Ш.Зиёдов, ИБХИТМ директор ўринбосари Ш.Умаров,  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ҳадисшунослик шўъбаси бошлиғи Б.Амонов ва Марказнинг ўқув бўлими бошлиғи Ж.Очиловлар иштирок этиб, тингловчиларни янги ўқувлар билан қутлашди.  

1-жуфтликда Ҳадисшунослик модули бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ш.Умаров маъруза ўқиди. 2-жуфтликда тарих фанлари номзоди, доцент Ш.Зиёдовнинг “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси” мавзусидаги маърузаси сайёр тарзда ўтказилди. 3-жуфтликда Б.Амоновнинг “Замонавий фиқҳий фатволар” мавзусидаги маърузаси ўтказилди.

 

Манба: bukhari.uz

Ислом террорга қарши

Ислом террорга қарши

“Террор” сўзи луғатда “қўрқитиш, ваҳима солиш” маъноларини англатади. Кўпчилик террорни “Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол и...

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Ислом дини авввалги самовий динлар каби Аллоҳ таолони ягоналигига эътиқод қилиш билан биргаликда ота-она, ака-ука, қариндошлар ва бошқа барча инсонлар ҳамда мавжудотларга яхши муомала, меҳр-шавқат...

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

ОИЛА-муқаддас даргоҳ. Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Шунинг учун, динимиз ...