/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

ДИНИЙ КОНФЕССИЯЛАР РАҲБАРЛАРИ МУСУЛМОНЛАРНИ РАМАЗОН ҲАЙИТИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ


Мақола кўрилди: 81
Сана: 06.06.2019

 

Мамлакатимиз ҳудудида мусулмонлар билан бирга яна 16 та дин ва конфессияларга эътиқод қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элатлар яшайди. Ўзбекистон халқи қадимдан бағрикенг халқ бўлгани сабаб қадимда ҳам бугунги кунда ҳам бошқа дин ва конфессия вакиллари билан тинч тотув яшаб келмоқда. Ислом дини таълимотида ҳам ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари ўрин олган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадики, Пайғамбар алайҳис-салом рафиқул аълога интиқол қилганларида, яъни вафот қилишларидан олдин бир яҳудийга ўз совутларини гаровга бериб, ундан 30 соъ арпа сотиб олган эканлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо мана шу воқеани у зотнинг бағрикенглик борасида ўз умматларига кўрсатган энг катта таълимлари, деганлар.

 

 

 

Ўзбекистондаги барча диний конфессиялар вакиллари бир-бирларини диний байрамлар муносабати билан табриклаш анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Бугун, 5 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги биносига вилоятда фаолият юритаётган диний конфессия вакиллари ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад, бутун Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон Ҳайити байрами билан қутлашдир. Меҳмонларни ЎМИ Самарқанд вилоят вакили З.Эшонқулов, вакил ўринбосари Х.Саттаров ва диний уламолар кутиб олишди. Диний конфессия раҳбарлари байрам дастурхони атрофида бутун Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этдилар. Шунингдек, улар республика президенти Ш.Мирзиёвнинг Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга доир сиёсатини бир овоздан маъқулладилар. Ўзаро самимий ва дўстона учрашув давомида меҳмонлар Ўзбекистонда қарор топган тинчлик, тотувлик, динлар ва миллатлараро бағрикенглик руҳига юксак баҳо бериб, бу борада олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

 

 

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

ОИЛА-муқаддас даргоҳ. Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Шунинг учун, динимиз ...

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

  Бошимиз узра раҳмат соябони, ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат фасли, саховату дуо, таровеҳу хатми Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ойи ниҳоялаб, меҳр-оқиба...

ҲАЖ ВА УМРА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

ҲАЖ ВА УМРА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ЎТКАЗИЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон Қарори билан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди. Ун...