ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун хикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Бир кунда 124 та мактабда тарғибот ишлари олиб борилди


Мақола кўрилди: 413
Сана: 12.01.2018

 

11 январь куни Пастдарғом туман бош имом хатибининг ташаббуси билан туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги имом хатиблар, имом ноиблари навбати билан 124 та мактабда ўқувчилар билан долзарб мавзуларга оид учрашувлар ўтказдилар.

 

Бугунги кунда ёшлар орасида кузатилаётган жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш, бу каби иллатларга қарши ўқувчилар онгида иммунитет ҳосил қилиш мақсадида ташкил этилган тарғибот тадбирларида “Инсон азиз ва мукаррамдир” мавзуси бош шиор қилиб олинди.

 

Ўқувчиларга инсон қадри, умр деб аталмиш бебаҳо неъматнинг шукронасини қилиш, мустаҳкам илм олиб эл корига ярайдиган ҳақиқий фарзандлар бўлиш лозимлиги илмий асослар, ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Китобхон бўлишга, китобни севишга қизиқтирилди. Ҳаётни енгил-елпи, фақат ҳою-ҳавасдангина иборат деб тушунмаслик лозимлиги таъкидланди.

 

Бу каби тадбирлар келажакда ўзининг ижобий самараларини кўрсатади ва ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб тарбия топишлари учун катта замин яратади.

 

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

 ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

  Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим Муқаддас ислом дини инсонларни ўзаро бир бирлари билан дўстликда, ҳамжиҳатликда, меҳр-оқибатда яшашга тарғиб қилади. Бу билан жамият аъзолари ўртасида аҳи...

БУЮК НЕЪМАТ

БУЮК НЕЪМАТ

  Ислом дини инсониятни тинчлик, ҳамжиҳатлик, дўстлик, аҳиллик ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилиб яшашга буюради. Ёвузлик, зулму зўравонлик, фитна фасод, бузғунчилик қилишдан қайтаради. Алло...

ЭҲСОН ФАЗИЛАТИ

ЭҲСОН ФАЗИЛАТИ

  Иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайх олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга борингдан эҳсон қилиб тургин дебди.   Аллоҳ йўлида м...