/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Мақола кўрилди: 44
Сана: 09.07.2019

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун 9 июль куни Ҳадис илми мактабининг 2019-2020 ўқув йили учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ва “Араб тили” фанларидан ижодий имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Эртага 10 июль куни “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаган талабгорлардан 56 нафар абитуриент ҳужжати қабул қилинди.

Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ва “Араб тили” фанларидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Ҳадис илми мактаби педагог ўқитувчиларидан иборат ижодий имтиҳон олувчи профессор ўқитувчилар таркиби шакллантирилган. Ушбу таркиб билан бирга Халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети профессори Магдий Заъбал ҳам имтиҳонларда иштирок этмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи Б.Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов қабул имтиҳонлари кузатувчи сифатида ташриф буюрган.

Ҳадис илми мактабида қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан,абитуриентларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари учун кутиш жойлари, салқин ичимликлар, имтиҳон жараёнини онлайин кузатиш кабилар ҳозирланган.

Имтиҳонларнинг ўтказилиш жараёнида бевосита иштирок этиш, абитуриентларнинг билим савияларини назорат қилиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, қабул имтиҳони ҳайъатининг раиси Усмонхон Алимов ҳазратлари имтиҳон олиш жараёнида иштирок этдилар.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

Ислом террорга қарши

Ислом террорга қарши

“Террор” сўзи луғатда “қўрқитиш, ваҳима солиш” маъноларини англатади. Кўпчилик террорни “Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол и...

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Ислом дини авввалги самовий динлар каби Аллоҳ таолони ягоналигига эътиқод қилиш билан биргаликда ота-она, ака-ука, қариндошлар ва бошқа барча инсонлар ҳамда мавжудотларга яхши муомала, меҳр-шавқат...

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

ОИЛА-муқаддас даргоҳ. Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Шунинг учун, динимиз ...