/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.


Мақола кўрилди: 80
Сана: 06.07.2019

 

Бугун 2019 йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.

 

 

Консултацияда мактаб ректори, қабул ҳайъати раиси О.Юсупов,  педагог-ўқитувчилар ҳамда абитуриентлар иштирок этишди. Абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб қоидалари, жумладан, “Араб тили”, “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” фани буйича ижодий имтиҳон билетлари ўрта махсус диний таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида тайёрланганлиги, ижодий имтиҳон мамлакатимизнинг етакчи соҳа мутахассислари томонидан ўтказилиши, шунингдек, ижодий имтиҳон бўлиб ўтадиган аудитория, абитуриентга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир фан бўйича бериладиган вақт регламенти, тест жараёнига ажратиладиган вақт, жавоблар варақасини тўғри тўлдириш, имтиҳонга абитуриент томонидан уяли телефон ва бошка алоқа воситаларини, луғат ва шпаргалкаларни олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян таъқиқлангани, имтиҳонни ўтказиш тартибини бузмаслик каби муҳим маълумотлар берилди. Абитуриентлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилининг 9 июль куни Ҳадис илми мактабига кириш учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан ижодий имтиҳон, 10 июль куни эса “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синовлари бўлиб ўтади. Имтиҳонлар соат 08:00 дан бошлаб ўтказилиши режалаштирилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги 

Ислом террорга қарши

Ислом террорга қарши

“Террор” сўзи луғатда “қўрқитиш, ваҳима солиш” маъноларини англатади. Кўпчилик террорни “Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол и...

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Тарбия - ахлоқнинг гўзаллиги

Ислом дини авввалги самовий динлар каби Аллоҳ таолони ягоналигига эътиқод қилиш билан биргаликда ота-она, ака-ука, қариндошлар ва бошқа барча инсонлар ҳамда мавжудотларга яхши муомала, меҳр-шавқат...

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

НИКОҲ-МУҚАДДАС РИШТА

ОИЛА-муқаддас даргоҳ. Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Шунинг учун, динимиз ...