/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: “Қорабой Оқсақол” жоме масжиди


Имом-хатиб: Абдураҳимов Бобобек Абдуакимович. Имом ноиби: Арабов Илёс Иброҳимович

 

“Қорабой Оқсоқол” жоме масжиди машҳур “Бибихоним” мақбарисининг жанубий-шарқий тарафидаги Қорабой Оқсақол маҳалласида жойлашган.

Масжид анчайинки қадимий бўлиб, Самарқанд давлат музейи қўриқхонаси колониал давр бўлимида (ўлчови 140х65 см, КД 1028, КП 1554 рақами остида) сақланаётган қадимий хужжат – Вақфномада кўрсатилишича 1888 йилда масжидни ўнг тамон айвони қўшимча равишда қуриб битқазилганлиги айтиб ўтилган. Шундан келиб чиқадики, масжид хонақохи ва орқа айвони бир даврда яъни XIX    аср бошларида қурилган.

Қорабой оқсақол махалла фуқароси Абдулло Турсунов хамда укаси Саъдулло Турсуновлар масжид тарихи хақида эшитганларини  шундай  хикоя қилади:

-           Рахматли бобокалоним (она тарафдан) Мулло Мухаммадназар Охунд жуда бой – бадавлат одам бўлиб ўтган. Унинг Гала Осиёда сув тегирмони – об жувозлари бўлган, катта боғ ва ерлари бўлган. Аммо бу бобокалонимизни фарзандлари бўлмаган экан. Аллоҳ томонидан берилган бойлик – неъматларини  Аллоҳ йўлида сарфлаб, мусулмон дўстларимиз шу даргоҳларда ибодат қилган вақтларида бизни ҳам эсга олиб, дуо қилсинлар, деган мақсадда катта масжид, хужралар, тахоратхоналарни қурдирган экан.

 “Қорабой оқсақол” деб ном қўйилишига сабаб масжид қурилиши даврида Қорабой исмли маҳалла оқсақоли ўтган. Бу инсон халқ орасида яхши томондан ном қозонганлиги учун гузарга ва ундаги масжидга “Қорабой Оқсақол” деб ном қўйилган.

Юртимиз мустақилликка эришгач, 1993 йил ушбу масжид ўз фаолиятини бошлади ва 1999 йил 15 февралда адлия рўйхатидан ўтди.

Масжид 2014 йилда таъмирлаб чиқилган. Таҳлоратхонаси замон талаблари асосида шинам қилиб қурилган.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Манзили: Самарқанд шаҳар, Абу Лас Самарқандий кўча, 147 уй