/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: "Хўжа Абду Мўъмин" жоме масжиди


Имом-хатиби: Хотамов Жаҳонгир Жўрақулович

 

“Хўжа Абду Мўъмин” жоме масжиди Самарқанд шаҳарининг гўзал масжидларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг Саттепо маскани, Туркистон кўчаси, 185а уйда жойлашган ушбу масжид 1885 йилда валийсифат шахслардан бўлган Абду Мўъмин бобо бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган ва шу инсон номига “Хўжа Абду Мўъмин” деб номланган.

Коммунистик тузум даврига қадар фаолият олиб борган масжид, кейинчалик колхоз омборхонасига айлантирилиб, ичида ҳар қандай кимёвий моддалар сакланиб келган.

Мустакиллик шарофати билан юртимизнинг кўпдаб жойида бўлгани қаторида ушбу масжид ҳам мусулмонларга қайтариб берилган ва 1992 йилдан бошлаб қайта фаолиятини бошлаган.

Сўнги йилларда масжид фаолиятини айниқса ўта эътиборга сазовор деб айтиш мумкин. Жумладан, Хўжа Абдумўмин жоме масжидида олиб борган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари барчанинг таҳсинига сазовор бўлди. У ерда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу масжид илгариги қиёфасидан тубдан фарқ қилади.  Кириш қисмининг ўзига хослиги, файзли ҳовли, замонавий таҳоратхона, ранг-баранг афишалар, анвойи гуллар, хонақонинг гўзаллиги масжидни ўта кўркам ҳолатга келтирган. Бош имом-хатибнинг хонаси эса шинам ва барча шароитларга эга офес кўринишига олиб келинган.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Манзили: Самарқанд шаҳар, Саттепо маскани, Туркистон кўчаси, 185а уй