/* Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."

ЎЗБЕКИСТОН
МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ВАКИЛЛИГИ

Кун ҳикмати " Бойларнинг камбағалларга тавозеъ қилиши диёнат, камбағалларнинг бойларга тавозеъси эса хиёнатдир. Абу Али Даққоқ."



Қидирмоқ!

Вилоятимиз масжидлари: “Фақиҳ Абу Лайс” жоме масжиди


Имом-хатиб: Хасанов Порсахон Маликшоевич. Имом ноиби: Бакиев Мухиддин Джалиддинович. Имом ноиби: Ҳасанов Ахмад Актам ўғли.

 

“Фақиҳ Абу Лайс” жоме масжид қадимий чокардиза қабристони худудида жойлашган. Масжид жойлашган маҳалла ҳам шу ном билан юритилиб, у Самарқанд шаҳрининг жанубий-шарқий минтақасида Х асрда барпо бўлган. Бу маҳалла  Жўгихона, Мирзо Пўлод, Ялангбек  ва Дари Занжир маҳаллалари билан чегарадош. Маҳалла ҳудудида мадраса, масжид, ҳужралар, таҳоратхона, ҳовуз, мактаб бинолари, баққоллик, гўшт дўконлари, карвонсарой мавжуд бўлган. Чокардиза қабристонининг бир қисми шу маҳаллага туташ жойлашган.

Маҳалла Х асрнинг алломаси «Бўстонул Орифин» асарининг муаллифи Абдуллайс Наср ибн Муҳаммад Самарқанди номи билан  юритилади. Алломанинг авлодлари XVIII  асргача ушбу сарзаминда яшаганлар. Мутафаккирнинг авлодларидан бири Жалолиддин Фазлуллоҳ Абдуллайс (1406-1469 йй) буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийга устозлик қилган эди.  Абу Тоҳир Хожа «Самария» асарида «Яъқуб Абдуллайс самарқандлик фақиҳ Ҳазрат Абдулайс наслидандир. Унинг қабри фақиҳ Абдуллайс маҳалласида»,  деб ёзилган. (41-бет). Шунга биноан масжид “Фақиҳ Абу Лайс” деб номланган.          Бу минтақада  таниқли олим Журжоний, шоир Умур Боқий, гилкор, меъмор ва ганчкор усталар Дадажон, Абдуқодир ва Абдурашидлар яшаб ижод қилганлар.

Масжид биноси ўрнида қадимдан масжид бўлиб, 1916 йилда эски пойдевор устига янги бино қўрилган.

1991йилда Алишер Навоий юбилейи муносабати билан масжид қайта янгиланган. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси биринчи Презденти Ислом Каримов ташриф буюрган.

2017-2018 йилларда масжидда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва масжид шаҳарнинг кўркам масжидларидан бирига айлантирилди.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Самарқанд шаҳар, Даризанжир маҳалласи, Вобкент кўчаси 82 уй